Шубха

00:46 / 20-yanvar | Surayyo Fayziqulova | 200
Ассалому алайкум. Ман  диним ҳақида шубхага тушиб қолдим. Телеграмдаги ва ёу тубедаги ҳар ҳил фалсафий фикр ва подсастлар, қурондаги ғализликлар чалкашликлар борлиги ҳақида ўқиб қолдим. Бошида ишонмадим лекин исбот билан келтиришяптида. Ҳам улар оддий одам эмас олимлар ўзимизни астроном, файласуф, тарихчи олимлар гапиряпти. Мен 6 ойдан бери ўзим билан ўзим курашаман ичимда. Менга маслаҳат белорасизми нимадур китоб ўқийми ёки. Дин деса тўядиган даражага келдим. Номоз ўқисам ҳудди машқ қилятгандайман. Фикрларим жуда чалкаш. Нима қилай психологга боролмайман. Биз томонда яхши психологлар йўқ. Борганларимга кўнглим тўлмади. Шайх Муҳаммад Содиқ китобларини  Иймон, дин ва илм одам ва олам китобларини, Ғаззолийни барча китобларини,  Мен, Нафс, Сир китобларини ўқиб чиқдим. Маслаҳат беринг илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мана шунинг учун уларнинг гапини эшитмаслик керак эди. Уларнинг асосий мақсади кишини шубҳага солишдир. Сиз ҳозирда ҳеч нарса ўқиманг. Ибодат ва зикр билан машғул бўлинг. Тавба қилинг ва кўп истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!