Намоздан кейин ўқимоқчи бўлган сура ҳақида

04:16 / 21-yanvar | Sakiyna | 272
Ассалому алайкум! Устоз номоздан кейин укиладиган сураларни масалан вокеа сурасини ёдлаб олгунимизча китобга караб укисак буладими ёки телефонда караб укисак буладими. Масалан хуфтон намозида салом берганимиздан кейин вокеа сурасини китобга караб укисак буладими ва овоз чикариб укиладими Ман шу кунгача номоздан кейинги сура ва дуоларни пичирлаб укир эдим.узи намоздан кейинги зикрлар суралар овоз чикариб кироат килиб укиладими?
Жавоб учун олдиндан рахмат, Роббим билимингизни зиёда килсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зикр сифатида бўлса овозни ўзига эшитиладиган қилиб ўқилади. Қуръон тиловати сифатида ихтиёрийдир. Валлоҳу аълам!