Интернетдан маълумот кўчириш

23:12 / 20-yanvar | Komola | 49
Ассалому алайкум! Менинг телеграмда ибратли маълумотларни жойлаб борадиган каналим бор. Бу маълумотларни интернетдан, турли хил сайтлардан олиб, каналга жойлайман. Лекин, ҳар бир маълумот тагига манба сифатида маълумотни қаердан олганимни ёзиб қòяман. Саволим шу-ки, канал маълумотлари бошқа сайтлардан олиниши, қандайдир маънода òğрилик ҳисобланмайдими?
Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизга барокат насб қилсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Манбасини ёзиб қўйсангиз зарари йўқ. Магар бирор манба соҳиби ман қилсагина қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!