Покланиш кир ювиш ҳақида

23:34 / 22-yanvar | Odinaxon | 277
Ассалому алайкум! Биз қишлоқ шароитида кирларни қўлда ювамиз. Бизни оналаримиз такидлашида намоз ўқидиган инсоннинг кийими чайилгандан сўнг устидан тоза сув қуйиш керак экан. Намоз ўқимайдиган одамнинг кийимини устидан сув қуйиш гуноҳ ҳисобланар экан. Оиланинг эркаги фақат бомдод намозни ўқийди ва Жума намозига боради ҳолос қолган намозлар қазо бўлади. Шундай вазиятда унинг кийимларини қандай ювиш керак
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасининг кийимини бир хил ювилади. Яхшилаб чайилади. Намознинг ҳам ҳаммаси ўқилади. Валлоҳу аълам!