Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, устоз! Менинг камида 30 йиллик қазо намозларим бор. Ҳар куни эрталаб бир кунлик қазо намозларимни ўқийман. Яқинда эшитиб қолдимки,қазо 4ракат фарз намозларининг ҳар бирига зам сура ўқиш керак деб. Мухтор Алий домланинг тушунтиришларича, аниқ санасини билмасак, мабодо қазоларни ўқиб бўлган бўлсак, ҳар бирига зам сура қўшиб ўқилса, нафлга ўтиб кетади, меники аниқ 30 йил бўлгани учун нафлга ўтмайди, деб зам сура иккитасига қўшиб, қолган иккитасига қўшмаяпман. Тўғри қиляпманми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!