Гўзаллик дуо

05:34 / 23-yanvar | Mohinur | 355
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бу саволни беришда анча ўйландим. Ман ўзимнинг ташқи кўринишимдан қониқмайман. Тўгри бу Аллоҳнинг берган ҳусни, нолинмайман. Лекин янада гўзаллашишни истайман, буни барча қизлар истаса керак. Гўзаллик сўраб дуо қилиш мумкинми? гўзаллик учун дуолар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуо қилиб сўраш жоиз. Аммо бунинг махсус дуоси йўқ. Дуо қалбдан бўлади. Муайян сўзлар билан бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!