Таҳоратим мукаммал бўляптими?

16:33 / 11.12.2019 | Зухра Нур | 3106
Ассалому алайкум! Мен қошимни растушофка (яъни қошни 1 йил ўчмайдиган қилиб бўяш) қилдирган эдим. Бу татуаж эмас, тери ичигача қилинмайди, деб ўйлаганман. Ҳозир эса кўп жойда бу ҳақида ўқиб гунох қилганимни тушундим, пушаймонман. Менга тўғри йўл кўрсатинг. Аллоҳ олдида гуноҳимни қандай ювай? Яна таҳоратим ўтяптими деган ҳаёл мени қийнаяпти. Таҳоратим мукаммал бўляптими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ мағфират қилсин! Аллоҳга тавба қилинг ва қайтиб бошқа бундай иш қилманг. Бўёқ сув ўтказадиган бўлса, таҳорат ва ғуслларингиз дуруст, иншааллоҳ.