Болажоним 1 ярим ёшда...

12:16 / 12.12.2019 | Зухра Мухамедова | 805
Ассалому алайкум. Мени 1,5 ёш ўғилчам бор, жисмоний ривожланиши яхши, лекин нутқва ҳиссий ривожланишда, фикрлашда ортда қоляпти. Ҳалигача юришга қўрқади, фақат товушлар чиқаради. Мен ўзим ишлар билан бўлиб боламга кам вақт ажратаман. Уйда мендан бошқа одам йўқ, кечқурун хўжайним келганларида ҳам фазандимиз билан кўп ўйнамайдилар, фақат эркалайдилар. Шунинг учунми, болажоним бироз одамови, инжиқ, эрка бўлиб қолган. Ҳаракатлари, қизиқиши тенгдошларига қараганда анча суст. Уни қандай қилиб ривожланишини етказиб олсам бўлади? Мултфилмларни ҳам танлаб кўради. Бирор болага қўшсам ҳам ўйнамайди, жим туради. Бирор-бир адабиёт ёки ўйинларни тавсия қиласизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Педагог:
Ва алайкум ассалом. Кундалик ишларингиз кўп бўлишига қарамай, болага ҳам вақт ажратишингиз керак. Ҳозирча болаларга мўлжалланган ўйинчоқларни биргаликда ўйнанг. Шунингдек психолог ва невропатологга мурожаат қилинг. Ҳозирданоқ қаратмасангиз орқада қолиш кучайиб бораверади. Сабабини топиб даволаш керак.