Такдирга рози булиш

09:46 / 13.12.2019 | Окила | 1081
Ассалом алайкум Одинахон опа! Аллох сиздан рози бўлсин.
Мени бир ўғил фарзандим бор, 12 ёшдан ошган, Аллоҳга шукр. Кўпчилик менга яна фарзандли бўлишингиз керак, битта фарзанд кам, деб дашном беради. Турмуш ўртоғим ва ўзимдаги тиббий муаммолар туфайли яна фарзанд кўра олмаяпмиз, даволаниш учун бизда маблағ йўқ. Ижарада яшаймиз. Алҳамдулиллаҳ, тақдиримга розиман, шу кунимга ҳам шукр, чунки мени қалбимда Аллоҳ азза ва жаллага ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат бор, бундан бошқа барча дунё бойликлари, мол-мулки мен учун бир матоҳдай. Кўп қийинчиликлар ортидан берилди менга бу чексиз неьмат, мен ўзимни шу дунё синовлари ичидан топдим ва ҳозир жуда бахтлиман. Саволим шуки, мен Аллоҳдан яна фарзанд сўраб дуо қилишим керакми ёки шу фарзандим иқболини сўраб, борига шукр қилишим керакми? Шу хусусда сизнинг маслаҳатингиз ва дуоингизни сўраб қоламан. Сизни ғойибона шогирдингиз Оқила.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Яна фарзанд беришини ҳам сўранг, борининг камолини ҳам сўранг. Аллоҳ неъматларини бардавом айласин. Валлоҳу аълам.