Ғусл

03:19 / 26-yanvar | Farangiz Baxtiyorova | 358
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Бермокчи булган саволларим бироз хижолатли аммо илм ахлидан билишни лозим топтим. 1) Эр Хотин уртасидаги алокадан сунг ухлаб колиш коп кузатиладиган холат . Бир танишим гусл борасида савол берди. Яьни агар Хотин алокадан сунг ухлаб колса ва гусл кила олмай кейинрок килса бунинг хукми кандай. Биламизки катта оиланинг келини булса эрталабки нонушта учун оввора булиб гуслни кейинрокка колдириши мумкин ,бу эса бомдод намозини казо булишига хам сабаб булади . Уша танишим эрталаб улгурмай колса 10 ларга Якин гусл килиб олишини ва бомдод намозини хам Уша сайт укиб олишини айтти. Гусл килмай одамларга куриниш, таййорлаган нарсалари хам харом булади деб эшитган екан. Бу канчалик тогри ва алокадан сунг узоги канча вактта гусл килиниши гари, агар килинмаса хукми кандай. Жаваб учун олдиндан Рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жинсий алоқадан кейин ухлаш, ғуслни кейинроққа қолдириш жоиз. Ғусл ибодат учун қилинади. Бошқа ишлар учун ғусл талаб қилинмайди. Ғуслни кечиктириб ибодатни қазо қилиб юбориш гуноҳ. Беғусл бошқаларга кўриниш, таом каби нарсаларни ҳозирлаш жоиз, жунуб экани бу нарсаларга таъсир кўрсатмайди. Алоқадан кейин ғуслни тезда қилиб олиш афзал. Валлоҳу аълам!