Аллоҳга қайта олмаяпман

03:08 / 26-yanvar | R.M | 1817
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Одинахон устоз! Саволим шундан иборатки, Чуқур диний илмга эга эмасман ва оиламдагилар ҳам менга буни ўрганишга, амал қилишга ундашмайди (яъни тур намозингни ўқи, кераксиз ишларни йиғиштир, телефон ишлатма деб). 16 ёшдаман, балки ўсмирлигим сабаб оиламни бунга сабабчи деб кўрсатаётгандирман. Аслида ўзим бирон ишни охиригача етказа олмайман. Бўлди, бугундан ўзгараман, Аллоҳга қайтаман, намозларимни қолдирмайман, бўш вақтимни Қуръон ўқишга, илм ўрганишга сарфлайман дейман. Аммо 1, 2 кун ўтганидан сўнг яна аввалги ҳолатимга қайтаман. Бу ҳолатни 2 йилдан буён бошимдан кечирмоқдаман. Англаяпман, лекин яна нафсимга, шайтонга енгилаяпман. Дунёга муҳаббатим ошиб кетяпти, телефонга боғланиб қолаяпман (уйдагиларим бошқаларникидай олиб қўйишмайди, яъни жуда қаттиқ қўл эмас), қалбим кирланиб, йўқ бўлиб кетгандай. Шунча Аллоҳга қайтиб ваъдамда туролмадим, бу сафар Аллоҳ мени кечирмайди дея ўйлаяпман. Бўлди, тугади, ҳозир Аллоҳга қайтсам ҳам уддалай олмайман, охиргача бора олмайман, энди кеч, Роббим кечирмайди деган ҳислар ўтмоқда ичимдан. Кимдан ёрдам, маслаҳат сўрашни билмаяпман. Шу учун сизга мурожаат қилмоқдаман устоз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳ сиздан ва жамоадошларингиздан рози бўлсин. Илтимос менга маслаҳат беринг, нима қилишим кераклигини, нимадан бошлашим кераклигини билмаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шуларни ўйлаганингизнинг ўзи ютуқ. Аммалларни оз оздан бошланг, лекин давомли бўлсин. Бир қилиб бир ташлаб қўйиш бўлмайди. Шунингдек бирданига катта ўзгариш қилиши ярамайди. Аввало фарз намозларига мустаҳкам бўлинг. Кейин илмни оз оздан бошланг. Шундай қилиб тартибга тушиб оласиз. Ҳар қандай иш одатга айланиши учун уни камида қирқ кун давомида бажариш лозим. Валлоҳу аълам!