Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рощи болсин! Саволим шундан иборат, турмуш курганимдан кейин кариндош уругларимизни, айникса акаларимни гаплари огир ботаяпти, кунглим оргияпти улардан куп, бунинг сабаби билимсизлигимми ёки хамма гапни кунглимга якин олишимдами? Уларни ёмон куриб колмаслик ва ичимда уларга нисбатан хафалик нафрат туйгулари пайдо болмаслиги учун кандай йул тутай? Илтимос маслахат беринг, жавобингиз учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Жумламиздан рози бўлсин! Анъаналаримизга мувофиқ қизлар турмуш қурганидан кейин хамма эхтиёжлари бевосита турмуш ўртоғига юкланади. Аммо турмушга чиқиб янги оиласига мослашиб, ўзиникидек хис қилгунича маълум вақт керак бўлади ва албатта яқинларини қўллаб қувватлашларини кутади. Сиз ўзингиз ҳис қилаётган кечинмаларингизни эркин айта олишингиз керак бўлади. Сиз акаларингиздан ва қариндош уруғларингиздан нималарни кутаётганингизни ва сизга улар нималарда ёрдам бера олишларини аниқ билиб олиб, уларга билдиришингиз керак бўлади. Зеро улар билишмайдики сизни қалбингиздан нималар ўтаяпти. Ёмон кўриб қолмаслик учун аввало ўзингизни яхши кўришни ўрганишингиз яъни ўзингизни англашни бошлашингиз керак. Бунинг учун албатта илм олиш керак бўлади. Бу муаммоларингизни бартараф этиш учун психолог қабулига борганингиз маъқул. Бунга қарор қилсангиз бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998 93 107 88 78Валлоҳу аълам!