Ассалому алайкум! Аллох Сизлардан рози булсин, мени бир масала кийнаяпти, оиламизда угил йук, 2 та киз фарзандмиз,оилалимиз,онам мендан бекитиб синглимга отамни уйларини олди сотти килиб уткиздириб берибтилар,орадан вакт утиб синглим ва онам, отам бн уришиб отамни бехурмат килишни бошлабти, отамга тухмат килиб участкавойни чакириб жанжаллар уюштиришди,отам махаллада хурматлари баланд инсон эдилар,хамма онам бн синглимни лаънатлади, шундан сунг отам уйни кайта узимга кайтариб бер сени юзингни курдим, сизлар мени кучада колдирасизлар бу кетишда десалар,энди бермаймиз деб катта жанжаллар килишди ва онам синглимни уйига, уйдаги бор нарсани олиб,кучиб кеттилар лекин отамни сай харакатлари ва баъзи сабабларга кура улар уйни кайтариб беришга мажбур булишди,кизиги шундаки бу жанжалларга мани умуман алокам йук лекин улар уйни отам шу кизига бермокчи деб мандан аразлаб хар хил тухматлар таркатиб юришибти хозирда отам мени уйимда яшаяптилар, чунки уйларидаги бор нарсани олиб кетишган,кари одам куп курук уйда яшолмайдилар,онам судга ажрашишга ариза хам берибтилар хуллас орадан жуда куп кечирилмас гаплар утти айникса манга нисбатан булган тухматларни уз онам килганига хеч качон кечиролмасам керак.
Саволим шуки: Онам манга нохак килган тухматлари ёки каргишларини таъсири буладими, онам гуёки ман учун туккан куз ёшлари учун ок булиб колмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ қарғиш ва оқ қилишлар ўтмайди. Аллоҳ ҳидоят берсин. Валлоҳу аълам!