Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 1) Саволим шуки, хозирда тез тез унутиб ёки васвасага тушиб қолияпман таҳоратда ,намозларда. Ва шунга қарамай тахминим ЭНГ юқори бўлганини қилишга харакат қиляпман. Эрталаб бомдод намозини ва шу асносида унинг қазосини ибодатларга руҳ баҳшида этган ҳолатда ўқидим. Аммо ҳозир таҳорат олаятган пайтимда, бирдан олдин таҳорат олишда , ювиниш хонасига оёғимга маҳси билан борганим ва уни ечиб оёғимни ювмаганим эсимга тушди. Энди мен намозларимни қайтадан ўқиб олишим керакми? Дуруст бўлмадими намозим? 2) Васвасага йўлиқмаслик учун нима тавсия берасиз? У учун таҳорат олаятганда ҳар бир аъзони ювиш пайтида ўқиладиган дуоларни ёдлаб ОЛИБ ўқишим керакми? Ёки ўша пайтда ичимда ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲНИ айтиб турсам етадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Таҳоратингиз мукаммал бўлиб бўлмагани махсиларни ювилган оёқ устига кийганингиз ва махси муддати тугаб тугамаганига боғлиқ. Бунга аниқликни ўзингиз киритасиз. Валлоҳу аълам!