Ушбу саволимга жавобни излаш бўлимидаги ҳар бир савол жавоб мазмунидан қидириб топа олмадим. Шунинг учун сизга юзланяпман.
Турмуш қурганимга 4 ой бўлди. Кеча турмуш ўртоғим бироз жаҳл қилиб агар менинг уйдагиларимни озгинагина хафа қиладиган бирор иш қилсанг ёки гап гапирсанг сендан икки дунё норозиман дедилар. Уйда қайнона қайнотамдан ташқари яна 7 киши яшайдилар.
Турмуш ўртоғимнинг шунақа талаб қўйишлари тўғрими?
Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
Аллоҳ илмингизни зиёда айласин!