Ассалому алайкум Устоз .
Онамлада умуртқа поғонасини
синганлиги туфайли ётиб қолдилар.Дўхтирлар
онамни турғузмаслигимизни айтишди .
Номозларига беш маҳал таҳорат қилдира олмаяпмиз мен ва опам ўқиймиз шу сабабли беш маҳал намозлари қолиб кетяпти.Тахорат олишларида мустаҳабни ҳам озимиз қиламиз бу ойимга ёқмайди. Қай тартибда намоз ўқисинла.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифои комил берсин! Таҳорат қилдирадиган одам бўлса қилдириб қўйсин. Бўлмаса таяммум қилишлари жоиз. Ётган жойда намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам!