Ассалому алайкум! Ассалому алайкум узур бераётган саволим учун. Ҳали оила қурмаганман шунинг учун базида зино ҳақида турли ҳаёллар мийямга келади ва бир инсон билан жинсий яқинлик қилиш қандай болиши ҳақида гаплашиб ҳаёл қилиб шу ишни қилишни ҳоҳлаб қоламан. Бир инсон билан фақат ҳаёлида зино қилса гуноҳ ёзиладими ҳаёлида жинсий яқинлик қилса ҳаётда бу ишни қилган ҳисобланмайдими ? Бир инсондан эшитгандим кимдир билан жинсий яқинлик ҳақида ойласа ҳаёл қилса иккаласига ҳам худди шу ишни қилгандек гуноҳ ёзилади деб. Бу гап қанчалик тогри ? Жавобингиз учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Икови бирдек эмас. Аммо хаёлда ҳам бу нарсани қилиш жоиз эмас. Чунки хаёлга эрк берилса у амалга айланиб кетиш эҳтимоли бўлади. Валлоҳу аълам!