Дугонамни саволи
Ассаламу алайкум азиз устозим. Бу мактубни дугонам номидан ёзяпман. Оиламизда ҳархил уруш жанжаллар сабаб 6 йиллик турмушим бузулиш арафасида. Турмуш ортоĝим зино қиларди қайнонам ромол ораб олиб умра сафарини ният қиларди лекин иссиқ совуқ билан шуĝулланарди. Мана 6 ой болди ота уйимдалигимдан. Шунча пайтдан бери болалар имни озимми бошимиздан касал аримайди. Бу ҳам етмагандек ота онамни ҳам анчадан бери тоблари ёқ. Топган пулим фақат дори дармонга кетяпти. Уйда барака ёқ. Гумон иймондан айиради дейишади лекин касаллик шу даражада чарчатгандан сонг охири қайнонам иссиқ совуқ қилмадимикин деган ой ҳаёлимдан кетмайди. Маслаҳатларингиз менга жудаям зарур.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Тақволи, билимли домлага ўқитиб юборинглар. Уйда ҳам кўпроқ Қуръон эшитилсин, шаръий руқя қилинсин. Аввал соғлиқни тиклаб олсанглар, кейин яна маслаҳат қиламиз қолган ишларни. Валлоҳу аълам.