Таълим сафари

03:59 / 03-fevral | Aisha | 179
Ассалому алайкум! Тиббиёт талабасиман. Яқинда Бухорода тиббий фанлар Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтади. Университетимизда бир фандан мени иштирок учун лойиқ, деб топишди. Олийгоҳимиз жамоасидан 12 талаба ва профессор-устозлар автобусда борилади, меҳмонхона ва бошка барча қулайликлар яратилган. Саҳарда йўлга чиқилиб, эртаси куни қайтиб келинади. Савол: Самарқандликман, олимпиадага қиз-аёл шерикларим билан боришим жоизми? Ҳадисда келган "аёл кишининг маҳрамисиз пиёда юрганда 3 кеча-кундузлик йўлга чиқиши ҳаромлиги" вақтга нисбатанми ёки йўлгами? Вилоятлараро масофа 300 км га яқин, лекин 3 кеча-кундуз қолинмайди. Жавобингизни интиқлик билан кутаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масофага нисбатан айтилган. Қаср масофаси бўлса маҳрам билан бориш шарт. Валлоҳу аълам!