Қуръон оятларини тинглаш ҳақида

08:18 / 07-fevral | Nilufar | 315
Ассалому алайкум! Ҳомиладорлик пайтимда ҳомилам ва ўзим учун фойдали деб бақара сурасини телефонимдан қўйиб ухлашга ётардим. Бу сура ўқилган уйга шайтон кирмайди деб эшитганман. Энди фарзандли бўлгач ҳам бақара сураси ва руқияни тонггача телефонимдан қўйиб ухлаяпмиз. Тунда чақалоғимнинг ичи ўтганда таглигини алмаштираман. Қолаверса уйқу ҳолатида ел чиқариш ҳолати бўлади. Бу каби ҳолатлар эшитаётган Қуръон сурасига нисбатан ҳурматсизлик бўлмайдими? Қайнонам сурани худди радиодек қўйиб бўлмаслигини, уни эшитиб тинглаш кераклигини айтадилар. Тонггача телефонимдан Қуръон оятларини қўйишим жоиз эмасми? Чунки уни фақат ухлагунимча эшита оламан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Саволим қўпол бўлса узур сўрайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уни эшитиш керак. Эшитмаган вақтда қўймаслик лозим. Валлоҳу аълам!