Ассалому алайкум! Кизим 3 ёшда, уйда телефондан Хар хил суралар куйсам, ёки Фотиха сурасини ургатмокчи булсам, гапирманг, айтманг куркаман Аллохдан дейди, кизимга Аллохга мухаббатни ва севиб сураларни эшитишни, ёдлатишни кандай ургатсам булади? Жавоб учун рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Кичик ёшдаги болаларга аввало Аллоҳни танитиш, Унинг ягоналигини айтиш керак. Сени ҳам бизга Аллоҳ берган, сенинг ўйинчоқларингни, даданг олиб келаётган нон, ширинликлар, ҳамма нарсани Аллоҳ беради, деб, тушунтириш керак. Ҳар бир неъматни кўрганда «Ким берди?» деб сўраб турилади. У: «Аллоҳ» деб жавоб беради. Демак, У бизга меҳрибон, У бизни яхши кўради деб тушунтирилади. Кейин, Қуръон Аллоҳнинг сўзлари, уни ёдлаганларни Аллоҳ жуда ҳам яхши кўради, сўраганини беради, деб ўргатилади. Валлоҳу аълам!