Қозонга атаб ёғ қуйиш ва дастурхон қоқиш

08:23 / 07-fevral | Qodirova Zarnigor | 200
Ассалому алайкум! Қайнонам қозонга ёғ қуйишда атаб қуйинг, яъни савобини шу ердан ўтганларга бағишлайман каби сўзларни айтинг дейдилар ва яна дастурхон қоқишда ҳам шу сўзларни айтинг дейишади. Бу қанчалик тўғри? Мен бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганим учун хоп дейману ундай сўзларни айтмайман, фақат бисмиллоҳ дейман. Илтимос мени шубҳаларим ўринлими ёки йўқми ёрдам берсангизлар?!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу каби кўрсатмалар берилмаган. Валлоҳу аълам!