Ҳар куни ғусл қилишим керакми?

01:46 / 16-yanvar | Gul | 388

Ассалому алайкум! Савол беришдан олдин қидирувдан фойдаландим. Жавоб тополмадим. Ёшим 15 да. Мендан тез тез суюқлик келиб туради: оқ қуюқ, хира суюқ, сарғиш қуюқ, сарғиш суюқ, шаффоф. Баъзан 10 20 минутда келса, базида 1 2 соатда келади. Ҳозирги кунларда (тахминан 2 ҳафтадан бери) сарғиш келяпти. 5 6 кундан бери белим, оёқларим, қовуғим узрли бўлганда оғрийдиганга ўхшаб оғрияпти ҳам. Сарғиш нарса маний экани ҳақида ўқидим. Уйқудан уйғонганда ёмон туш кўрмаган, умуман ҳеч нарсани эсламасаям, сарғиш нарса келса, ғусл қилиш керак деб ўқидим. Менда деярли ҳар куни уйғонганимда сарғиш нарса келган бўлади. Мен ҳар куни ғусл қилишим керакми? Кундузи билан ҳам сарғиш нарса келадику. Бизда ғусл қилиш учун сув, ҳаммомни иситиш имконияти борку, лекин, кимдир ҳаммомга кирадиган бўлса, уйдаги ҳамма эркаклар ҳам биладида, шароит шунақа. Кейин яна аям ҳар куни ҳаммомга киришимга рухсат бермидилар, шамоллайсан дейдилар. Буни аямга қандай айтаман, тушунмайдиларда. 1 йил олдин эҳтилом бўлганимни, ғусл қилиш керак эканлигини айтганимда, қаттиқ урушганлар, сен ундай бундай бўлибсанмики.... яна бир нарслар деб телефонданам озгина чеклаганлар. Тушунмайдиларда. Мен нима қилишим керак? Илтимос ёрдам беринг устоз Аллоҳ сизлардан рози бўлсин

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Оғриқ, ажралмалар сабабини билиш учун қизлар гинекологи кўригига боринг, текширувлардан ўтиб натижаларга қараб даволаш усулларини қўллайди. Гинекологдан уялмасдан ҳамма саволларингизни айтиб, сўраб олинг.
Шамоллаш ҳисобига ажралма келаётган бўлса, ғусл қилиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам!