Аёлларни қабристонга бориши
21:46 / 28.03.2017 |
Савол |
1522
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Халқимизга, юртимизга беминнат хизматингиз учун Аллоҳ ўзи мукофтласин. Аёлларни қабристонга бориши тақиқланганми? Бу ҳақида саҳиҳ ҳадислар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таъқиқланмаган. Ҳадисларда дастлаб эркагу аёлни баробар қабристонга боришдан қайтарилган, кейинчалик охиратни эслаш ва маййитларнинг ҳақига дуо қилиш мақсадида, бориш учун рухсат берилгани вориб бўлган. Валлоҳу аълам!.