Келин сарпаси

03:39 / 07-fevral | ... | 148
Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизни ривожини берсин.
Саволим шуки мен озига тоқ оиланинг фарзандиман . Келин болиб тушган еримдагилар ортахол оила . Келин болган кунимдан бошлаб ҳеч қачон ота уйим билан у уйнинг шароитини солиштирмаганман . Ота - онам куёвнинг меҳмонхонасига стол стул парда ва мебелларни олиб беришган лекин ортиқча нарсани отам олдирмаганлар онам ҳам олиб беаганлар куёв ётоқхона мебел гилам ва бошқа шароитларни қилган. Сарполаримда озгина камчиликлар болгандур балким аммо мен учун бундай эмас.Вақт отиб фарзандим тугилди . Уйимдагилар қовурдоқ олиб келишди кийим кечак сарпо суруқ қилинди . Боламга бешик ,мебел қилишмади . Шу кунлардан кейин қайнонам ҳадеб олдин ҳаммасини қиз тараф қилган . Ҳозир куёв тарафга ағдариб қўйишди . Шунинг ичун ажиримлар ҳам копайиб кетди . Дейди
Озларининг қизларига қилган сарпо суруқларини мақтайверадилар . Мени камситадилар .
Минг бор узур саволим чозилиб кетди
Саволим - Шу гап созларга қандай қилиб нуқта қойса болади. мен ҳеч қанақасига тушунтиролмайман .Онамга айтсам қоявер асабийлашма мен чўлоқ кар ёки кўр қиз узатмаганман .Ман уларга қуллуқ қилиб талаб қилган нарсаларини ҳеч қачон олиб бормиман дейдилар .Гапирсалар гапираверсин дейдилар . Бу тарафдан эса қайнанам сиқаверади Фалончининг келини туққанда онаси унақа қилибди бунақа қилибди деб
Мен қандай ёл тутай сабрим тугаяпти
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Энг маъқули қайинонангизнинг гапларига эътибор қилмаслик. Модом сизнинг ишингиз тўғри экан хотиржам бўлинг. Одамнинг мафкурасига сингиб кетган нарсани ўзгартириш осон бўлмайди. Валлоҳу аълам!