Аёл киши эрининг рухсатисиз ҳам қилиши мумкин бўлган ишлар

02:54 / 08-fevral | Nasiba | 261
Ассалому алайкум! Аввалги саволларимга жавоб берганингиздан Аллоҳ рози бóлсин.

Саволим: турмуш óртогим рухсат бермасалар ҳам,мен уйда онлине нарса буюртма бериб,келтириб,уни телеграм,инстаграмда сотишим мумкинми?

Албатта номаҳрамларсиз,ҳалол,уй ишларимга,фарзанд тарбиясига,турмуш óртогим билан муносабатларга тасир қилмаган ҳолатда.

Етарлик маблаг бóлмайди менда доим.Кийим олишим зарур десам -турмуш óртогим пулим бóлганда бераман дейдилар,қачон пуллари бóлади айтмайдилар. Пуллари бóлганда доим эсларидан чиқади. Óзинг эслатмадинг,мани эсимда турибдими деб жавоб берадилар. Машхур Компанияни катта лавозимида ишлайдилар.Ойликлари 4-5 минг доллар валлоҳи. Егуликлар, докторга,дориларга,болалар мактабига ва кундалик майда ҳаражатларга пул ажратадилар.

Óтган кузда кийим олмоқчиман деганимда,ҳозир беролмайман дедилар. Лекин ҳозирги қиммат машинадан ҳарид қилдилар.Бекорчи нарсага пул сарфламайман.Турмушимизга деярлик 10 йилдан ошди,шу вақтни ярмидан кóп йилида деярлик пул ажратмадилар.
Óзимга ҳаражатга,ошхона анжомига пул сóрасам - ҳозир бу керакмас,зарурмас,бу муҳиммас,бу сиз ҳам яшаса бóлади,аввал уй қуриб олайлик деган жавоб берадилар.Мен сóраётган зарур нарсалар суммаси 1-2 йилда,3-4 миллионга бориши мумкин.Лекин óзлари қиммат машина сотиб олдилар,чет давлатларига кóп борадилар,у ердан óзларига кийимлар ҳарид қиладилар.Кóриш мумкин бóлган жойларига пул сарфлаб бориб айланадилар.

Болаларни ривожлантирадиган курсга(математика,роботатехника-шуларга қизиқади óгилларим) берайлик десам,ҳозир имконим юқ дейдилар. Нима қилишни билолмаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онлайн тижоратга рухсат бермасаю бу ишни қилсангиз, муносабатингизга таъсир қилиши мумкин. Шу сабаб розилигини олмай туриб қилманг. Яхши муроса билан кўндириш мумкин. Тадбирини қилинг. Валлоҳу аълам!