Ассалому алайкум! Устоз жавоб учун олдиндан рахмат.
Жияним Писихолог Марям Маҳмудовани курсларига ўқийди . Жуда яхши етказади . Қурон оятлари билан деб .Сиз ҳам курсларини сотиб олинг анча фойда кўрасиз деди. Мен " Янги мен" курсини сотиб олиб эшитяпман. Унда ҳеч динга зид нарсани эшитмадим. Фақат Аллоҳга шукр айтиш Ўзгаларни муҳокама қилмаслик фақат инсон ўзи билан шуғулланиш керак деб маслахат берадилар. Хозирги кунда Писихогенетик тўғрисида анча салбий фикрлар кўпайди. Айрим диний уламолар ҳам салбий фикр билдиришди. Шунда мен дарс олиб хато иш қилмаяпманми деб ўйланиб қолдим. Устоз сиз нима дейсиз бу ҳақда.
– Ва алайкум ассалом! Аҳли илм ва мутахассислар муносабат билдириб бўлишди. Менга айтадиган гап қолмаган. Валлоҳу аълам!