Ассалому алайкум! Бир китобда ғусл қилиб бўлиб кийимсиз ҳолатда таҳорат олса, ўтмайди, деб ёзилган экан. Кийиниб кейин таҳорат олиш керак экан. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Таҳорат дуруст бўлиши учун кийим кийиш шарт қилинмаган, кийимсиз қилинган таҳорат тўғри бўлади. Аммо узрсиз кийимсиз қолишдан ҳадиси шарифда қайтарилган. Валлоҳу аълам.