Ассалому алайкум! Саломатмисиз. Аллоҳ таоло илмизга ва вақтизга барака ато этсин. Мен талабаман. Вилоятдан пойтахтга келиб тиббиёт соҳасида илм оляпман. Стипендия оламан. Табиийки ота онам ҳам моддий ёрдам беришади. Саволим шундан иборатки закотни ҳисоблашда фақат стипендиямдан келиб чиқиб ҳисоблайманми ёки 1 ойда ўртача сарфлайдиган маблағимдан ҳисобланадими
– Ва алайкум ассалом! Қўлингизда турган мулкдан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!