Ассалому алайкум! Ассалому алайкум яхшимсиз ҳонадошимиз турмушга чиққан эри тошкенда ишлайди бир ёки икки ҳафтада бориб туради эрини ёнига эри тошкенда новвойчилик қилади хонадошим борса ўша новвойхонада туришади ўша ерда бирга бўлишади у ерда ювинишга жой йўқ экан хонадошимиз квартирамизга келиб ҳаммамиз билан кўришиб овқат қилиб ёки бошқа ишлар қилиб ўша келган куни ёки бир кун ўтиб кейин ғусул қилади . қилаётган иши гуноҳ эмасми у тайёрлаган овқатлар ҳаром ҳисобланмайдими шуни сўрамоқчидим
– Ва алайкум ассалом! Ғусл фақат ибодат учун қилади. Ғуслни қилмай ибодатни кечиктирса гуноҳ бўлади. беғусл бошқалар билан мулоқот қилиш жоиз, таом ҳозирлаш ҳам. Ғуслни дарров қилиб олиш афзал албатта. Валлоҳу аълам!