Қазо рўза

02:21 / 06-mart | Shaxnoza | 185
Ассалому алайкум! Мен казо розаларимни тутмокчи едим, бунинг учун хижрий ойларда тутиш керакми,ёки рамозон ойидан бошкасида тутиш керакми,мен емизикли она булганим учун кун киска булган куз ва киш фаслларида тутмокчи едим,шунака килсам буладими, жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон ва ҳайит кунларидан бошқа ҳар қандай кунда тутишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!