Шайтон кўриниши мумкинми?

02:14 / 06-mart | Shahzoda | 188
Ассалому алайкум! Бизнинг катта бобомиз айтишларича далада отда кетаётганда бир эчкини кўрган экан. У киши имом бўлган экан, оятлар ёзилган қамчилари бўлган экан. Шу эчкини олдига борибди кейин арқонга боглабди, эчки шу даражада тортибдики, отдан йиқила дебди. Ўша катта бобомиз кейин сен шайтонсан деб қамчиси билан урибди, у эса аёл қиёфасига кириб ўлдирма болаларим бор деб йиглабди, 8авлодингга тегмиман дебди. Сўнг уни сочидан кесиб олиб бобомиз белига боглаб юрган экан. Мен эшитиб ишонмадим тўғриси. Сабаби имом бўлган Аллоҳни таниган инсонга шайтон яқинлаша олмайдику, бу ростдан бўлиши мумкинми? Бунга кимдир ишонса диндан чиқиб қолиш ҳавфи йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунга ишониш шарт эмас. Эҳтимол бўлгандир. Ишонган диндан чиқмайди. Валлоҳу аълам!