Оқ доғ

08:59 / 02-fevral | Gul | 420

Ассалому алайкум! Ёшим 38 да. Қўлимда оқ доғлар бор. Гугурт чўпини учидай доғ пайдо бўлиб қолган 1 ярим йил бўляпти. Ҳозир билиниб қоляпти. Билагимни ёнларидаям 1 2 та доғлар пайдо бўлиб қоляпти нима қилай?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Теридаги оқ доғлар меланин этишмаслигидан келиб чиқади,меланин терининг қуёш таъсирига жавобан ўзини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқарадиган пигментдир.  Депигментасиянинг сабаби ирсиятдан то  замбуруг касаллиги мавжудлигигача бўлган омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.
Сизга оқ доглар катталашмай туриб Тери таносил касалликлари диспансери дерматологи , невропатолог ва гастроентеролог , паразитолог шифокорлари коригидан отишни тавсия қиламан . Чунки витилиго, оқ лишай , айрим терининг замбуругли касалликлари, гижжа касаллиги , гиповитаминоз ҳолатлари ҳам клиник жиҳатдан теридаги оқ доглар шаклида намоён болиши мумкин.
 Валлоҳу аълам!