Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Бир таниш синглим унаштирилганди бир йигитга. Кейин у йигит ростан шу қиз мени тақдиримми деб уйига мулла чақирибди. Қизни менга айтиши бўйича у йигит мулла китоб очди. У қиз сизни тақдириз эмас сиз учун хайрли эмас. Бирга бўлсангиз бахтсиз бўласиз. Келажакдаги аёлингизни исми фалонча, у қизни исми чиқмади деганмиш. Шу нарса қанчалик тўғри? Ҳақиқатан ҳам бир мулла инсон тақдирини олдиндан билиши ёки ҳал қилиши мумкинми? Устоз мен бу ҳақда олдин умуман эшитмаган эканман малумотга эга эмасман бу ҳақда шунинг учун эшитиб ҳайрон қолдим. Жавобингиз учун яна бир бор раҳмат. Илтимос бефарқ қолдирманг.
– Ва алайкум ассалом! Бу жоиз эмас. Фол очишга киради. Келажакни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Валлоҳу аълам!