Ассалому алайкум! Устоз илмингизни Оллохим зиёда қилсин!Мени саволим закот ҳақида, оилада воега етган ўғлим ва мен бўлиб,ўзимни бойлигим нисобга етган бўлиб,Оллохимга шукроналар бўлсин ҳар йили закот бераман.Ўғлим институтда ўқиган ҳолда бу йил ишлади,олган иш ҳақини мен ўзимни пулимга қўшмаган ҳолда алоҳида тўплайман,ўғлимни даромади нисобга етмаган.Мен бу йил закотга маблағ ажратганимда ўзимни даромадимга ўғлимни даромадини қўшиб ҳисоблайманми ёки фақат ўзимни даромадимдан ажратаманми? Закотни тўғри ажратишга Оллохимни ёрдами ва сизнинг маслаҳатингиз керак,илтимос ,ёрдам беринг.Олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Фақат ўзингизнинг даромадингиздан. Закот шахсий ибодат. Валлоҳу аълам!