Ассалому алайкум! Доимий ҳайз кўрадиган аёлларда одаттан ташқари қон келиши ҳам истиҳоза қони булар экан. Шундайми? Агар шундай бўлса, саволим: ҳайз келиши муддати, яъни одати алмашиши мумкинми ёки бошида ҳайз кўрган куни доимий одати бўладими? Масалан, мен бошида 5 кун ҳайз кўрар эдим, хозир эса 7 кун. Шунда одатим 7 кун бўладими ёки 5 кун?
– Ва алайкум ассалом! Охирги кўрганингиз одатга айланиб қолаверади. Валлоҳу аълам!