Ассалому алайкум! Ва рохматуллохи ва барокатух. Уйланиш ёшидаги йигит номзод киз билан гаплашганида кейинчалик 2-оила килиш нияти борлигини айтиши шартми йо шарт емасми? Йигит бу хакида кизга айтса узи диндор ибодатли булмаган лекин мазаллада тарбияли киз деб ном олган киз 2-оила килишига каршилигини айтиб рад булиш холати буляпти. Агар куёв номзод кизга намозни бошлайсиз солиха кизлардек уранасиз ва исломни бошка хукмлари амал килишни бошлайсиз деб шарт айтса киз макул деса. Йигит кейинчалик кизга исломни мохиятларини, Аллохни танитиб ерни хакларини риоя етишни ургатганимда 2-оила килишимга хам кундираман деган фикр билан шу холатдаги худони яхши танимаган кизга 2-оила килиши хакида айтмасдан киз уйланса йигит ёлгончи? исломдан нафси юлида фойдаланган? Маккор? Ёки ёмон сифатли кишилардан булиб колмайдими? Шу холатда оила курсайу киз анча илмли булганида йигит кизга 2-оила килишини айтса кизни ердан кунгли синса, хафа булса, карши булса ерга гунох буладими? Йигитни ота онаси унча диндор емас шу сабаб йигитга яхши киз деб тарифланган лекин ибодатлардан узок кизларни таклиф килишяпти. Устозлардан кенг мулохазали жавоб кутиб коламан. Аллох сизлардан рози булсин, зурриёдларимиздан сиздек ахли илмларни чикарсин. Омин.
– Ва алайкум ассалом! Кейинчалик уйланиш режасини айтиш шарт эмас. Юқоридаги вазият учун тўғри ечим, кейинчалик яна уйланишни режа қилмай, бира тўла диндор қизга уйланиб, шу билан кифоялансин. Ёки бор қизни олиб диндор қилиб тарбияласин. Валлоҳу аълам!