Қуръон хусни хати

Ассалому алайкум! Мен копинча дуолар суралар ётлаганда уларни кочириб бир маротаба босаям ёзсам ёдлашим осон болади, шунинг учун Курбъон ёдлаш учун уни хусни хатини топиб шу оркали ёдламохчи болдим, лекин бизда топиш сал кийинрок топсаям факатгина 30пора бор экан. Озим графический дизайнерликдан билимим богани учун шу хусни хатни Куръонинг хамма порадарини отдельно распечатка килиб сотувга койсам боладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусҳафни тўлиқ ёзадиган киши расмул-мусҳага риоя қилиши керак. Аммо таълим учун оддий имлода ёзишга рухсат берганлар бор. Бироқ бунда ҳам махсус ҳайъатдан ўтказиш шарт. Ана шу керакли босқичлардан сўнг нашр мумкин. Валлоҳу аълам!