Аёлнинг эрига ўзини ҳаром қилишининг ҳукми қандай. Масалан агар сигарет чеккан бўлсангиз сизга ҳаром бўлай деб айтса бунда никоҳ бузилмайдими.Яъни кеча турмуш ўртоғимнинг чўнтакларидан сигарет чиқиб қолди кимники деб сўрасам ҳам меникимас деб туриб олавердилар. Сўнг агар сиз чеккан бўлсангиз сизга ҳаром бўлай деб жаҳл устида айтиб юбордим. Кеч пайт сигарет ўзлариники эканлигини тан олдилар.У киши имкон борича намозларини 5 маҳал адо қилишга ҳаракат қиладилар. Мен ҳозир қийин ҳолга тушиб қолдим. У киши сени гапинг ҳисобмас десалар ҳам кўнглимда ғашлик бор. . Бу ҳолда никоҳ бузилмайдими. Илтимос жавоб берсангиз. Олдиндан Раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Никоҳга таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!