Ассалому алайкум! Исломда тугулган кун йўқлигини биламан ва биз нишонламаймиз. Бир танишим 1йошли кизларини тугилган кунларини нишонлавотгандила, ман мобилографман бориб табрикламасдан, дастурхонда отирмасдан факатгина видео, расмларга олиб бердим. Энди бир савол миямдан кетмаябти, шу қилган ишим жоизми? Агар жоиз бўлмаса Аллох кечириши учун нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бунақа қилар ишни қилиб эзилиб юрадиган бўлсангиз бошқа бу каби жойларга борманг. Мусулмон одам жоиз эмас деб билган ишлардан узоқда бўлишда собит туриши керак. Валлоҳу аълам!