Ақиқа

01:30 / 14-mart | Малика | 366
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Мени йошим 60 да. Мен ўз ойлик пенсия нафақамдан бир қўй сотиб олиб, вафот этган отамни номидан ўзимга ақиқа қ. б тарқатсам бўладими. Савоби отамга бўлсин деб. Жавоблар у. н раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиб савобини отангизга бағишлаганингиз афзал. Ақиқа ёш болалар вояга етиб олгунича қилинадиган амал. Валлоҳу аълам!