Анемия

00:27 / 18-fevral | Mavluda Raximquliyeva | 180

Ассалому алайкум! Мен 24 ёшдаман, 2 йил олдин турмушга чиққанман фарзандимиз йўқ. Яқинда 3-даражали анемия борлигини билдим. Гемоглабиним 55, темир моддаси нормада чиққан. Гемотолог шифокорга борсам яна темир моддаси укол ва таблеткала ёзишяпти. Ирсий бўлиши мумкин деган фикр ҳам билдиришди ва шу сабабли ҳомиладор булишим қийин экан. Аммо мен ўсмирлигимда 5 йил профессионал спорт билан шугулланганман. Ва у пайтлада гемоглабиним 100 дан кам чиққанини эслолмиман. ҳар 6 ойдан леченя олардик. Мен кимга даволанишни билолмаяпман. 2 йил давомида жуда кўп антибиотик таблетка ва уколлар қабул қилдим. Сабаби тўйимиздан кейин систит бошланган. Ҳанузгача ундан ҳам тўлиқ даволана олмадим. Ҳожайним билан биргаликда ҳам лечения олганмиз. Тушкунликка тушиб қоляпман. Чап қулоғим ҳам оғирлашяпти. Сабаби мен 16 ёшларимда бурним синганди, ўша қийшайган суяк энди қулоққа тасир қилаётган экан. 4 нафар шифокорга кўриндим, ҳаммаси аператсия дейишди. Аператсия учун анализ топширсам анемия дейишди. Анемияга даволанаман десам аниқ даволаш схемаси йўқ. Темир нормада бўлса ҳам темир ёзиляпти. Ҳозирги ҳолатда ҳомиладор булолмайман тушунишимча, бўлсам ҳам асоратли бўларкан... Қайси шифокорга боришимни маслаҳат берасиз. Адрес айтсез ҳам борамиз иншааллоҳ. Фарзандли бўлиш учун Тошкентда шифокорга даволанишни бошлаганмиз. Асли вилоятликмиз. Илтимос ёрдам беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Камқонликни сабабини аниқлаш керак. Сабабсиз бу даражада камқонлик бўлиши мумкин эмас!
Бундай оғир камқонлик ёмон оқибатларга олиб келади. Шунинг учун сиз тажрибали гематологга учранг, ёки келиб бизга Zaytunmedtib  клиникасига кўрининг.
Сизни этапма-этап даволаш керак. Валлоҳу аълам!