Тарбия

01:40 / 18-fevral | Daryo | 112

Ассалому алайкум! Углим 16 ёш. Характери жуда огир. Яхши гапириб йулга солишга харакат киламан. Бугун бундай эртага ундай. Кайнонам билан яни бувиси билан хеч келишмайди. Кайнонам уни куп емонлаганларидан, тергаганларидан, сендай болам булса бугиб улдирардим дердилар. Нима килса килмаса юзига солардилар, уша килган деб уни ёмонлардилар. Хозир бу гапларни жим туриб эшитмайди. Бувиси билан тенгма тенг жанжал килади. Нега мен жим туришим керак, нима хаклари бор деб охири сенлаб хам кетади. Жим килмокчи булсам аралашманг дейди менга. Кучим етмайди. Уни босиб жим килолмайман. Ана сен катта килган бола, ана сени тарбиянг дейдилар менга. Улигинг чиксин дейди. Чарчап кетдим. Уз углимга гап уктиролмаяпман. Ёрдам беринг.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Болани ҳақоратларга, адолатсизликка жим бўлишини эмас, нима учун жим бўлишини тушунтириш керак. Тўғри савол берган нега эканлигини сиз оилавий ҳолатингиздан келиб чиқиб ўзингиз яхши биласиз. Шуни тушунтиринг. Бундан ташқари фарзандингизга зулм бўлаётганида жим қараб туриш ҳам нотўғри. Айтганингиздек исён қилишни бошлайди. Бошқа салбий оқибатлари кузатилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!