Ассалому алайкум Устоз! Саволларимга аниқ жавоб бераётганиздан мамнунман. Аллоҳ сизни мукофотласин! Бир саволим бор эди. Мени икки қизим бор Иншаоллоҳ яна ўғил фарзанд кўрмоқчиман. Пайғамбаримиз с.а.вни васила қилиб, У Зотнинг ҳурматидан Буюк Аллоҳ Таолодан ўғил фарзанд сўралса ва исмини айнан Муҳаммад деб эмас бошқа ном билан, яъни (Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Солиҳ) ва шунга ўхшаш исм қўяман деб ният қилса бўладими? Ёки айнан Муҳаммад деб қўйиш керакми? *Оиламизда Муҳаммад исми кўп бўлгани боис бошқачароқ қўймохчи эдик. Ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. васила қилиш жоиз. айтган исмларингиз мураккаб исм бўлсада, У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ҳисоблнади. Муҳаммад исмининг борлиги кифоя, қўшимчаси бўлса ҳам. Яна бир мулоҳаза, бу исм кўп бўлса ҳам қўявериш керак. Валлоҳу аълам.