Ассалому алайкум! Университетимизда ҳар семестер тугаганда якуний назорат олади. Ундан ҳамма фанни 5га ёпганларга стипендия берилади. Бу якунийлани базисида саволларга билимим билан базисида кўчириб жавоб берганман. Бунда устозларни айримлари кўчирганимизни билган ва эътибор бермаган , айримлари билмаган.Яқинда талаба ҳам стипендияга лойиқ бўлиши керелигини билиб қолдим. Шунда мен олган бу стипендия пуллари менга ҳалол бўлмайдими? Ва агар бу пуллар менга ҳалол бўлмаса, уларни садақа қилсам бўладими, ишлатган пулларимни миқдорича бошқа пулдан садақа қилсам мендан ишлатган стипендия пуллаи соқит бўладими. Жавоб учун раҳмат . Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша стипендияга муносиб билимингиз бўлса олишингиз мумкин. Агар муносиб бўлмаса кўпроқ ўқиб муносиб бўлишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!