Фарзандим боғчани хоҳламаяпти
Ассалому алайкум. Ўғлим декабр ойида 3 ёшга тўлди. Центябр ойида уни боғчага бердик. Кўп йиғлаб ўрганишга қийналди, ҳозир ҳам боғчага олиб борсам роса йиғлаб зўрға қолади. Ярим соатлар ўтгач тарбиячисига қўнғироқ қилсам, ўғлим яхши юрганини, овқатларини ҳам ўзи мустақил ейишини, фақат эрталаб қолаётганда йиғлаб, кейин овуниб қолишини айтади. Ўғлим табиатан жуда шўх, қайсар, урушқоқ, доим айтганини қилдиришга ҳаракат қилади. Неврапотологга кўрсатганмиз, соғлом, эмлашларни вақтида олганмиз. 4 ойдан бери боғчага ўргана олмаганига боғча бормай қўя қолсинми деяпман, аммо уйда қолса мени қийнаб юборади. Илтимос менга маслаҳат беринг.
Педагог:
Ва алайкум ассалом!
1. Ўғлингизни эрта ухлашга одатлантиринг.
2. Ширинликларни камайтиринг. Қайсарлиги шундан ошиб кетаверади.
3. Боғчага бориши маслаҳат берамиз, чунки жамоатда ўзини тутишни ўрганади.
4. Телевизордаги жунбушга келтирадиган мусиқалар, қўрқинчли киноларни кўришини таъқиқланг, бу унинг асабига ёмон таъсир қилади.
5. Аллоҳнинг 99 исмлари, дуо, қисқа сураларни ўргатишни бошланг.
6. 4 ёшидан спотрнинг бирор тури билан шуғуллантирсангиз, ўғлингиз кучини ёмон нарсаларга ишлатмайди.