Ассалому алайкум! Устоз илмингиз зиёда бўлсин. Саволим қуйидагича: Ёшим 24да. Турмуш қурганимга 6 ой бўлди. Менинг бир дугонам бор эди. Университетда бирга ўқиганмиз. Талабалар ётоқхонасида бирга турганимиз учун ҳам опа сингиллардай жуда яқин ва қадрдон бўлиб қолган эдик. Бир биримизни бошқалардан қизғанардик. Сирлашиб, дардлашиб юрардик. Ўқишни тамомлаганимиздан кейин ҳам муносабатлараримиз аввалгидай эди. Хатто ундан ҳам мустаҳкам эди. Чунки ҳар ҳолда ундай вақтда бир биримиздан узоқда эдик. Вақт ўтиб дугонам турмушга чиқди. Ярим йилдан сўнг у мени бир йигит билан таништирди. Тақдиримиз бир экан шу йигитга турмушга чиқдим. Бахтлимиз худога шукр. Лекин турмуш ўртоғим телеграмда дугонам билан гаплашган сухбатни ўқиб у билан бутунлай алоқани узишни гаплашмасликни талаб қилди. Қандай ноўрин гап бўлганлигини сўрасам айтмадилар. Одатда эримга ёқмайдиган мавзуда гаплашмас эдик. Шунчаки йўқ дедилар. Ноилож рози бўлдим. Дугонам билан йиғлаб йиғлаб телефонда хайрлашдим. Орадан 2 ой ўтди бир оғиз ҳам гаплашмадим. Тушларимда кўриб чиқаман. Баʼзида йиғлаб ҳам оламан. Яқинда опам билан гаплашсам, дугонанг менга телефон қилди, сенга салом айтди, деди. Жуда эзилдим. У ҳам мени тушида жуда кўп кўраётган экан. Дугонам билан муносабатларимни қайта тиклашни жуда ҳам хоҳлайман. Илтимос маслаҳат беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Алоқани узманг, мулоқотни камайтириб туринг. Турмуш бошида эркак кишининг рашки кучли бўлади. вақт ўтиб эътироз билдирмай қўяди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!