Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Мен инстаграмда бир қизни ер текис деб видео жойлаб одамларни чалғитаётганини кўрдим, ишонганлар бор, қуёш ерни атрофида айланади деяпти. У қизга смс ёздим ислом уз порталидан шу хақида далил тавсирлари билан юбордим, шунда у қиз, менга Шайх хазратлари пайғамбар эмаслар, пайғамбаримиз ва сахобалар ерни теккис дейишган деяпти. Қурондан нотуғри таржима қилганлар деяпти. Кўп бахслашдик, мен айтаётганим атеистларни теорияси эмиш. Шу қизга бирон чора кўринглар. уса.ида деган профилдан ёзяпти. Туяқуш тухуми шаклида дейилган таржима хато эмиш, уни профили очиқ, одамларни миясига шундай деб қуйябти, далиллар келтиряпти
– Ва алайкум ассалом! Талашиб тортишиш керак эмас. Бундай тоифалар ҳақни қабул қилмайди. Валлоҳу аълам!