Хомиладорман 9 ойлик
Ассалом алейкум хурматли сайт бошқарувчилари. Сайтингиз телграм каналингиз жуда жуда инсонга фойдали далда беэувчи Оллоҳни куп зикр қилишга ундайди.
Ман ҳозир тугруқхонадаман. Фарзандим 9 ойлик. Юраги уришдан тухтаган деяпти духтурлар узи апаратлари. Фарзандим нобуд булган экан. 3 кундан бери суниий тугдириш учун ҳаракат қилишяпрти. Эй аҳли мйслималар Оллоҳим мужизакор мужизасидан умидимни узолмаяпман. Оллоҳим тугилиши билан жон ато эттиришидан умидворман. Умидимни уЗолмаятганим учун туголмаяпманми балки. Манга уқилиши кк булган мужизакор дуолардан юборинг. Фақат тезроқ. Оллоҳимга тезроқ етиб борадиган дуолардан. Илтимос кимки шу хатимни уқиса мАн ва фарзандим фариштагинамни дуо қилинг Оллоҳ ризологи учун.жавобингизни интизор сониялар санаб кутаман илм аҳли.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ саломатлик берсин, Ўзи осон қилсин!
«Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғанийматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўмай, албатта, чиқаргин. Эй, Арҳамар Роҳимийн»,