Ассалому алайкум! Ёшим 29 да 2 нафар қиз фарзандим бор, кичкинаси 1 ярим ойлик. Ҳомиладорлик пайтимда баданимдаги ҳоллар катталашганини сездим, бўйнимдаги ҳол бўртиб ўсиб чиқди. Бошқа жойлардаги ҳолларим эса диаметрига катталашди. 1- фарзандимдан кейин гинеколог текширувидан ўтганимда бачадан бўйнида кондиломалар борлиги аниқланди, лекин анализ топширганимда хавфсиз тури экан, яъни онкологияга мойиллиги йўқ экан. Энди эса жинсий аъзо ва ички сон бирлашган жойда тўқ сиёҳранг ёки жигарранг ўсма чиқди, размери жуда кичкина 1 мм бўлса керак. Буларни зарари йўқми? Қайси шифокорга борсам бўлади? Бачадондаги кондиломани тез тез текширтиб туришим керакми ёки шарт эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Онко-гинеколог назоратида бўлишингиз керак, диаметри кичик бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!